Ўзбекистонлик қурилишда ҳалок бўлди
Local
−
20 July 2019 5512 1 minute
Жорий йилнинг 16 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур шаҳардаги қурилиш майдонида Ўзбекистон фуқароси Ж.У. вафот этганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган тергов органлари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.