Ўзбекистонлик икки нафар боксчи кейинги босқичга йўл олди

Sport

image

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақанинг навбатдаги куни якунига етди. 

Кеча, 5 март куни 3 нафар ўзбекистонлик боксчилар саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилди.

Дастлаб, Элнур Абдураимов (-63 кг) филиппинлик Жеймс Палист устидан ғалаба қозонган бўлса, Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ҳам ўз вазн тоифасида кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Бироқ кутилмаганда -81 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг амалдаги финалчиси Дилшод Рўзметов австралиялик рақибига имкониятни бой берди.

-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палист (Филиппин) 5:0
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Янсен Поутоа (Самоа) 5:0
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Пауло Аокусо (Австралия) 2:3

Жаҳонгир Сотволдиев


Author

avatar

.

Rate Count

47

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends