Ўзбекистонлик боксчи қизлар Жаҳон чемпионатини 4 та медаль билан якунлади
Sport
−
17 March 2025 4344 1 minute
Сербияда якунига етган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.
Турнирда -66 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Навбаҳор Ҳамидова якуний босқичда Олимпиада ва Жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменлига қарши рингга кўтарилди ҳамда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Ҳамидова ушбу мусобақани кумуш медаль билан якунлади.
Бундан ташқари, -48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова, -50 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова ҳамда -52 кг вазн тоифасида Феруза Казакова Сербиядаги Жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиқди.
Маълумот ўрнида, Навбаҳор Ҳамидова Ўзбекистон аёллар бокс тарихида Жаҳон чемпионатида финалга чиққан илк боксчи бўлди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August