Ўзбекистонлик 4 теннисчи 108 млн долларлик мусобақада қатнашади
Sport
−
18:59 707 1 minute
Мавсумнинг сўнгги “Катта дубулға” турнири – “US Open” мусобақасида 4 нафар ўзбекистонлик теннисчи – Камилла Раҳимова, Мария Тимофеева, Полина Кудерметова ва Никита Белозерцев иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган “US Open-2026” мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 108 миллион долларни ташкил этади. Бу теннис тарихидаги энг катта соврин жамғармаси ҳисобланади. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғолиблар 5,5 миллион доллардан, финалчилар эса 2,8 миллион доллардан мукофот олади.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини Камилла Раҳимова, Мария Тимофеева, Полина Кудерметова ва Никита Белозертсев ҳимоя қилади.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бўлиб турган Камилла Раҳимова WTA рейтингида 78-ўринда, Полина Кудерметова 105-ўринда, Мария Тимофеева эса 124-ўринда бормоқда.
“US Open” мусобақаси қаттиқ қопламали кортларда ўтказилади. Аёллар ўртасидаги финал баҳси жорий йилнинг 12 сентябрь куни, эркаклар ўртасидаги финал учрашуви эса 13 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Live
All