Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони камайди

Local

image

Жорий йилнинг биринчи ярмида хорижга кўчиб кетган ўзбекистонликлар сони ўтган йилга нисбатан камроқ бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондан хорижий давлатларга доимий яшаш учун 5 422 нафар киши кўчиб кетган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 129 нафарга ёки 2,3 фоизга кам.

Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон ва Россияга йўл олган. Жумладан, уларнинг 83 фоизи Қозоғистон, 14,1 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, кўчиб кетганларнинг 0,8 фоизи Жанубий Кореяга, 0,6 фоизи Қирғизистонга борган. Қолган 1,5 фоизи бошқа давлатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Ҳудудлар бўйича энг кўп киши Қорақалпоғистон Республикасидан хорижга кўчиб кетган – 1 899 нафар.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (1 431 нафар) ва Навоий вилояти (1 203 нафар) турибди. Тошкент шаҳридан эса 492 нафар фуқаро доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетган.

Қолган ҳудудларда бу кўрсаткич қуйидагича:

  • Хоразм вилояти – 79 нафар;
  • Бухоро вилояти – 59 нафар;
  • Жиззах вилояти – 50 нафар;
  • Самарқанд вилояти – 48 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 39 нафар;
  • Наманган вилояти – 37 нафар;
  • Фарғона вилояти – 28 нафар;
  • Андижон вилояти – 27 нафар;
  • Қашқадарё вилояти – 21 нафар;
  • Сурхондарё вилояти – 9 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 649 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends