Ўзбекистондан 10 минг долларлик маймунларни олиб чиқиб кетаётган шахс қўлга тушди
Local
−
02 March 2020 8013 1 minute
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Б.А. бошқарувидаги автомашинада умумий қиймати 100 миллион сўмлик бир бош “Оқпанжа гиббон” ва олти бош “Явана макакаси” туридаги маймунлар борлиги аниқланди.

Таъкидланишича, ҳозирда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган маймунларнинг соғлиги ветеринар-шифокорлар назоратида бўлиб, юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 408-сонли Қонуни талабларига мувофиқ, ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш белгиланган тартибда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August