Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Local
−
20 August 2024 7961 1 minute
Жорий йилнинг 24−25 август кунлари Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳашар “Маҳалла обод – юрт обод” шиори остида ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
Шунингдек, шу кунлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.
Маълумот учун, ушбу саналар мос равишда шанба ва якшанбага тўғри келмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September