Ўзбекистонда нечта мактаб борлиги айтилди
Local
−
13:52 2326 1 minute
Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 11 118 тани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1,3 баробарга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1991/1992 ўқув йилида Ўзбекистонда 8 557 та умумий ўрта таълим ташкилоти фаолият юритган. 2025/2026 ўқув йилига келиб, уларнинг сони 11 118 тага етган. 35 йил давомида мактаблар сони 2 561 тага ёки қарийб 30 фоизга кўпайган.
Сўнгги йилларда ҳам ўсиш динамикаси кузатилган. Хусусан, 2025/2026 ўқув йилидаги кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 175 тага, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан эса 937 тага кўп.
Мактаблар сони кейинги йилларда ҳам босқичма-босқич ўзгариб борган.
Хусусан:
1991/1992 ўқув йили – 8 557 та;
1995/1996 ўқув йили – 9 289 та;
2000/2001 ўқув йили – 9 726 та;
2005/2006 ўқув йили – 9 803 та;
2010/2011 ўқув йили – 9 806 та;
2015/2016 ўқув йили – 9 720 та;
2020/2021 ўқув йили – 10 181 та;
2021/2022 ўқув йили – 10 289 та;
2022/2023 ўқув йили – 10 522 та;
2023/2024 ўқув йили – 10 750 та;
2024/2025 ўқув йили – 10 943 та;
2025/2026 ўқув йили – 11 118 та.
Шу тариқа, 1991/1992 ўқув йилидаги 8 557 та кўрсаткич билан таққослаганда, 2025/2026 ўқув йилига келиб Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қарийб 30 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 23,8 трлн сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All