Ўзбекистонда энг кам аҳоли қайси ҳудудда яшаши маълум бўлди

Local

−

image

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам аҳоли яшайдиган вилоятларни маълум қилди. Унга кўра, энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади. Вилоят аҳолиси 4 млн 8 минг 843 кишини ташкил қилмоқда. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида яшайди. Бугунги кунда ушбу вилоятда 873 минг 798 киши истиқомат қилмоқда.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра:

•  Фарғона вилоятида — 3 млн 878 минг 034 киши;

•  Қашқадарё вилояти — 3 млн 388 минг 896 киши;

•  Андижон вилоятида — 3 млн237 минг 266 киши;

•  Тошкент вилоятида — 3 млн киши;

•  Наманган вилоятида — 2 млн 914 минг 194 киши;

•  Тошкент шаҳрида — 2 млн 840 минг 830 киши;

•  Сурхондарё вилоятида — 2 млн 726 минг 086 киши;

•  Бухоро вилоятида — 1 млн 968 минг 268 киши;

•  Қорақалпоғистон Республикасида — 1 млн 939 минг 463 киши;

•  Хоразм вилоятида — 1 млн 914 минг 434 киши;

•  Жиззах вилоятида — 1 млн 434 минг 964 киши;

•  Навоий вилоятида — 1 млн 28 минг 352 киши истиқомат қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ортмоқда.

18 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 млн 122 минг 514 кишини ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 670,7 минг туғилиш қайд этилган.


Tags

Rate Count

398

Rating

3

Rate this article

Share with your friends