Ўзбекистонда аёллар кўпми ё эркаклар?

Local

image

2021 йилнинг 1 январь ҳолати билан Ўзбекистон аҳолиси орасида эркак сони аёлларга нисбатан кўпчиликни ташкил этяпти. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Жорий йил бошида Ўзбекистон доимий аҳолиси 34,6 миллион кишини ташкил этяпти. Шундан эркаклар сони 17,4 миллион (50,3 фоиз) киши, аёллар сони 17,2 миллион (49,7 фоиз) киши эканлиги қайд қилинган.

Шунингдек, 1 январь ҳолатига аҳолининг 50,6 фоизи шаҳарларда, 49,4 фоизи қишлоқларда яшайди.

Аввалроқ, республикада 2020 йилда қайд этилган оилавий ажримлар ҳақида статистик маълумотларни тақдим эткандик.


Tags

Rate Count

3608

Rating

3

Rate this article

Share with your friends