Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилди

Local

image

Жорий йилнинг26-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Музокаралар давомида томонларнинг ҳар ойдаги учрашувларини ўтказиш назарда тутилган 2021 йилги тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Учрашув доирасида қўшма дала ишларини ўтказиш саналари ва жойлари тўғрисида келишувга эришилди, шунингдек, давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якуни бўйича тегишли Протокол имзоланди.


Tags

Rate Count

230

Rating

3

Rate this article

Share with your friends