Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқди
Sport
−
11 May 4251 1 minute
Кеча, 10 май куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги доирасида Ҳиндистон U-17 терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини ҳал қилиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида Лазиз Абдураимов пенальти орқали ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида ҳиндистонлик футболчи ўз дарвозасига гол урди. 77-дақиқада эса Аҳрорбек Равшанбеков Ўзбекистоннинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Навбатдаги 3-тур учрашуви жорий йилнинг 13 май куни Австралия U-17 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Австралия илк турда Ҳиндистонни мағлуб этганди. Ўзбекистоннинг ушбу ғалабаси эвазига яшил қитъа вакиллари ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.
Гуруҳдаги Шимолий Корея U-17 терма жамоаси мусобақага келмагани сабабли гуруҳда учта жамоа қолди. Натижада Ўзбекистон ва Австралия кейинги босқичга чиқишни таъминлади. Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси энди 3-турда Австралияга қарши баҳсда гуруҳ ғолибини аниқлайди.
Маълумот учун, ушбу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 19 ноябридан 13 декабрига қадар Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтади.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August