Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этди
Sport
−
16 February 2025 8722 1 minute
Хитойда бўлиб ўтаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси индонезиялик тенгқурларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.
Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоа иккинчи турда Индонезияни мағлуб этган ҳолда очколар сонини 6 тага етказиб олди ва “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги ўйин гуруҳ етакчиси Эронга қарши бўлади. Ҳозирча эронлик ёшлар гуруҳда 6 очко тўплади ва тўплар нисбати бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирмоқда. Учинчи тур ўйинлари 19 февраль куни ўтказилади.
Live
All