Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини ишончли ғалаба билан бошлади

Sport

image

Бугун, 16 сентябрь куни 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистоннинг барча эркаклар ва аёллар терма жамоалари (1, 2 ва 3-жамоалар) дастлабки турда ўзларининг ишончли ғалабаларини қўлга киритди.

Эркаклар терма жамоасидан Ўзбекистоннинг асосий таркиби Ямайкани 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов Жошуа Кристи, Нодирбек Ёқуббоев Раҳим Глейвс, Шамсиддин Воҳидов Жаден Шоу ҳамда Муҳиддин Мадаминов Аким Браун устидан зафар қучди.

Шунингдек:

  • Ўзбекистон-2 – Афғонистон: 3 : 1;
  • Ўзбекистон-3 – Мали: 3.5 : 0.5.

Аёллар терма жамоасининг асосий таркиби Тринидад ва Тобагога имконият қолдирмади. Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Нилуфархон Имомқўзиева ва Гулдона Каримова ўз рақиблари устидан ғалаба қозонди.

Шунингдек:

  • Ўзбекистон-2 – Того: 3 : 1;
  • Ўзбекистон-3 – Танзания: 4 : 0.

Маълумот учун, Самарқанд мезбонлигидаги 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 397 та жамоа иштирок этмоқда. Бу мусобақа тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends