Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда фаворит – Непомняший
Sport
−
16:12 1244 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Валерий Непомняший Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида кечадиган бўлажак ўртоқлик учрашувида ўзбекистонликларни фаворит деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда у “RB Sport” нашрига маълум қилди.
“Биринчидан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ёзда Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Иккинчидан, кўплаб ўзбек футболчилари Европа лигаларида, жумладан, Россия Премьер-лигасида тўп тепади. Билишимча, Россия терма жамоаси бўлажак ўйинда энг кучли таркиб билан майдонга туша олмайди. Шунинг учун, менинг фикримча, ўзбекистонликлар бу баҳсда фаворит. Россиялик футболчилар эса ўша куни яхши таассурот қолдириш учун кўп меҳнат қилишларига тўғри келади”, дейди Непомняший.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эртага, 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида соат 20:00 да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий FIFA кунлари доирасида Россиядан сўнг Саудия Арабистони терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Саудия Арабистонига қарши баҳс жорий йилнинг 17 ноябрь куни Доҳада ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ноябрь ойидаги йиғин учун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинганди.
Live
All