Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси фаолиятини Россияда давом эттиради

Sport

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Россиянинг “Рубин” клуби давом эттиради. Бу ҳақда “Динамо” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 ёшли марказий ҳимоячи 2026 йил охирига қадар сотиб олиш шарти билан Қозон клубига ижарага берилган. Унинг “Динамо” билан амалдаги шартномаси эса 2027 йил якунига қадар мўлжалланганди.

Жаҳонгир Ўрозов 2024 йилда Самарқанд клубига қўшилган бўлиб, шу вақт мобайнида жамоа сафида 55 та расмий учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди.

Маълумот учун, Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон миллий терма билан Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ҳимоячи ЖЧ-2026 доирасида Колумбия ва Конгога қарши учрашувларда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев “Навбаҳор” сафига келиб қўшилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends