Ўзбекистон Қозоғистонда бошланган ҳарбий машғулотларда қатнашмоқда (видео)
Local
−
08 July 2024 10780 1 minute
Қозоғистоннинг ғарбий қисмидаги Манғистау вилоятида “Бірлестік-2024” халқаро ҳарбий машқлари бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берди.
Машғулотларда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ҳарбий контингентлар иштирок этмоқда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, машғулотлар 8 июлдан 17 июлгача давом этади. Улар Оймаша полигонида ва Токмак бурчаги яқинидаги денгиз участкасида ўтказилади. Беш мамлакат ҳарбийлари “қуролли можарони локализация қилиш” бўйича қўшма операция ўтказади. Бўлинмалар шартли террорчилар томонидан босиб олинган Оролни озод қилиш, денгиз хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларни амалга оширади.
Қайд этилишича, машқларда тўрт мингга яқин аскар, шунингдек 700 тагача ҳарбий техника иштирок этади. Қуруқлик ва ҳаво разведкаси, денгиз махсус кучлари, артиллерия экипажлари, ҳужум ва танк бўлинмалари, авиация ва кемалар “можаронинг локализациясини” ишлаб чиқади.
Азизбек Эшмаматов
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28