Ўзбекистон илк марта Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Local

image

Ўзбекистон 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига илк маротаба раислик қилади. Бу ҳақда бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди.

Қайд этилишича, кейинги йилларда амалга ошириладиган еттинчи миллий дастур Ўзбекистоннинг тинчлик ва дўстлик диёри, бағрикенг ўлка сифатидаги нуфузини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилади.

Мамлакатда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшаётгани қайд этилган. 

“Бугунги нотинч замонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик халқимизнинг олтин фонди, бебаҳо бойлигидир”, дейди Президент.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва тинчликпарвар сиёсати узоқ муддатли тараққиётни таъминлашга қаратилган. Марказий Осиёда аҳил қўшничилик, стратегик шериклик ва дўстлик алоқаларини кенгайтиришда тарихий ютуқларга эришилган.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа Иттифоқи, Америка, Осиё-Тинч океани минтақаси ва араб-мусулмон дунёси давлатлари билан муносабатлар янада мустаҳкамланган.

Шарқий Европа, Африка ва Лотин Америкасида янги ҳамкорлик йўналишлари очилди. Ўзбекистон билан дипломатик муносабат ўрнатган давлатларнинг сони қарийб 170 тага етди.

“Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўп қиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз”, дейди давлат раҳбари.

Иқтисодий дипломатия ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади. Ўзбекистон 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига илк маротаба раислик қилади.

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу глобал тузилма самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар фаол илгари сурилади.

Ён қўшни Афғонистон бўйича конструктив сиёсат қатъий давом эттирилади.

Президент тантанада иштирок этган дипломатик корпус вакиллари, хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда АҚШ, Туркия ва Сингапурдан келган юқори мартабали меҳмонларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends