Ўзбекистон футзал жамоаси Эрон билан ўйнайди

Sport

image

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 6 апрель куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари йиғиннинг иккинчи қисмини Теҳронда давом эттиради. Йиғин доирасида Ўзбекистон вакиллари Эрон футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Баҳслар 16 ва 18 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов томонидан йиғинга асосан “Жиззах-Кентех“, БМБ ва “Максам-Чирчиқ” жамоаларининг футболчилари жалб этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жамоаси Бразилияга қарши иккита ўртоқлик ўйинида қатнашиб, иккала баҳсда ҳам йирик ҳисобда имкониятни бой берганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic