Ўзбекистон FIFA рейтингида неча балл йўқотди?

Sport

−

image

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Натижада “оқ борилар” FIFA рейтингида 3,70 балл йўқотди.

Сон Хён Мин ва О Сэ Хуннинг голлари эвазига ғалаба қозонган Жанубий Корея эса 3,70 очко қўлга киритди.

Оқибатда Ўзбекистон FIFA’нинг онлайн рейтингида бир поғона пастлаб, 59-ўринга тушиб қолди. Айни пайтда терма жамоа ҳисобида 1416,61 балл мавжуд.

Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу FIFA кунларида 3 та учрашув ўтказиб, 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди. Бу ўйинлар натижасида Фабио Каннаваро шогирдлари рейтингида жами 6,88 балл ишлаб олди ва бир поғона юқорилади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда Осиёда Қатардан ўзиб кетиб, қитъанинг рейтингдаги 6-энг яхши терма жамоаси бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореядан ташқари Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий халқаро танаффусда Эрон (3:1) ва Сурия (4:1) терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва ҳар иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends