Ўзбекистон электромобилларни йиғимдан озод қилди

Local

−

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қонун билан Солиқ кодексининг 459- моддаси (Солиқ имтиёзлари) га ўзгартириш киритилди.

Ўзгаришларга мувофиқ, 459-модда 9-банд билан тўлдирилди. Унга кўра, фақат электрмотор билан ҳаракатга келтириладиган автотранспорт воситаларини сотиб олган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирганлар йиғимдан озод қилинади.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида қиймати 7,7 млн. АҚШ долларига 432 та электромобиль импорт қилинган.


Tags

Rate Count

42

Rating

3

Rate this article

Share with your friends