Ўзбекистон Дубайга парвозларни кўпайтирди
Local
−
24 September 2020 5394 1 minute
Жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб Тошкент – Дубай – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки маротаба амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ хабар бермоқда.
Жорий йил 4 сентябридан бошлаб Ўзбекистон 5 мамлакат билан халқаро парвозларни тиклади. Унга кўра, Тошкент – Дубай – Тошкент йўнали бўйича парвозлар ҳафтада бир марта – жума кунлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Туркияга ҳафтасига бир неча бор парвозлар амалга оширилмоқда.
Тошкент-Франкфурт-Тошкент, Тошкент-Олмаота-Тошкент, Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишларида эса ҳафтасига бир марта парвоз амалга оширилиб келинмоқда.
Live
All