Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари ўзгарди
Sport
−
13:08 1361 1 minute
Бугун, 19 сентябрь куни Айчи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда бокс бўйича жаҳон чемпиони Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда қиличбозлик бўйича Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари чемпиони Гулистон Пердебаева Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлади. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Улар очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилиб, мамлакат байроғини кўтариб чиқади.

Аввалроқ, Тошкентда бўлиб ўтган спортчиларни Айти-Нагоя -2026 XX ёзги Осиё ва V Пара Осиё ўйинларига тантанали кузатиш маросимида Акбар Жўраев ва Маржона Пардабоева Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари сифатида танланилган ва уларга мамлакат байроғи топширилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 396 нафар спортчи билан қатнашади. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон барча мамлакатлар орасида иштирокчилар сони бўйича 11-ўринни эгаллаган.