Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медалини қўлга киритди
Sport
−
17:00 519 1 minute
Бугун, 23 сентябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг 4-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун дастуридан ўрин олган ушу баҳсларида ўзбекистонлик Дониёр Турғунбоев бронза медални қўлга киритди.
Санда дастурининг -75 кг вазн тоифасида иштирок этган Дониёр Турғунбоев ярим финалга қадар етиб борди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда у эронлик спортчига мағлуб бўлди ва мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.
Ушбу медаль Ўзбекистон делегацияси учун жорий Осиё ўйинларидаги ушу баҳсларидаги учинчи медаль бўлди. Бунга қадар Дарья Латишева кумуш, Сайдулло Абдурашидов эса бронза медалини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, ушбу бронза медалдан сўнг Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 9 тага ( 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза) етди. Ҳозирда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 14-ўринда бормоқда.
Live
All