Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ президенти билан учрашди
Sport
−
16:17 916 1 minute
Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда World Aquatics Ижроия қўмитаси бюроси аъзоси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Айчи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари доирасида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Кирсти Ковентри ҳамда қатор нуфузли халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотлар давомида халқаро спорт ҳамжамияти доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда йирик халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Япониянинг Аичи-Нагоя-2026 шаҳарларида Осиё ўйинларида бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси 8 та олтин, 17 та кумуш ва 9 та бронза жами 34 та медаль билан умумжамоа рейтингида Ўзбекистон 4-ўринда бормоқда.