Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятсиз бошлади
Sport
−
19 January 2023 10879 1 minute
Жорий йилнинг 18 январь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати жанглари старт олди. Мусобақада қитъанинг 20 та мамлакатидан спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боради.
Дастлабки кунги баҳсларда -57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Мирзабек Мирзахалилов қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди.
Маҳмуд Сабирхан катталар ўртасидаги ЖЧ-2021 кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Бугун, 19 январь куни чемпионатнинг қизлар ўртасидаги беллашувлари бошланади. Осиё чемпионати жанглари 26 январгача давом этади.
Live
All