Ўзбекистон 84 нафар фуқаросини Ухандан олиб келди

Local

image

Хитойнинг Ухань шаҳридан келган махсус чартер рейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Самолётда 84 нафар йўловчи, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан таъминланган вирусология соҳаси мутахассислари бор.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 14 кун давомида карантин ҳолатида сақланади.

Аввалроқ, Хитой пойтахти Пекиндан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинганди. Улар ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан 14 кун карантинга олинди.


Tags

Rate Count

164

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends