Ўзбек боксчилари халқаро мусобақадаги иштирокини бошлади
Sport
−
08 May 2019 5097 1 minute
Кеча 7 май куни Россияда “Санкт-Петербург Губернатори кубоги” мусобақасиди ўзбекистонлик боксчилар ўз иштирокларини бошлашди.
Турнирнинг илк кунида уч нафар ўзбек чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди. Боксчилар иштирокини -60 кг вазн тоифасидаги Отабек Холматов бошлаб берди. У маврикилик Дамиен Хелленени 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27,) ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шундан сўнг -64 кг вазн тоифасида Зоиржон Жуманазаров бразилиялик Оливейра Вандерсонга қарши рингга чиқди. Тенг курашлар остида кечган жангда ҳакамлар ғалабани Вандерсонга тақдим этишди - 1:4 (28:29, 29:28, 28:29, 27:30, 28:29).
Ўзбекистонлик боксчиларнинг кечаги иштирокини +91 кг вазн тоифасидаги Обиджон Тоҳиров якунлаб берди. У озарбайжонлик Магомед Абдуллаевга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган жанг якунида ҳакамлар 3:2 (30:27, 30:27, 30:27, 28:29, 28:29) ҳисобидаги ғалабани озар боксчисига беришди. Россиялик уч ҳакам жангда Магомед, Мўғулистон ва мексикалик ҳакамлар эса Обиджон ғалаба қозонганини қайд этишган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November