Президент иштирокидаги йиғилишда Уйчи тумани 4 та сектор раҳбари “учди”
Local
−
19 February 2021 9252 1 minute
Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Уйчи тумани тўртта сектор раҳбарлари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сессияда Шавкат Мирзиёев Уйчи тумани иқтисодий кўрсаткичлари бўйича республикада энг охирги ўринда экани, қарорлар ижроси бажарилмаётгани, туманда маҳаллабай ишлаш тизими яхши йўлга қўйилмагани ва бошқа камчиликлари туфайли туман ҳокими бошчилигидаги тўртта сектор раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақида кўрсатма берди.
Эслатиб ўтамиз, Уйчи туманига 2018 йил август ойидан буён Мухаммадаюбхўжа Апақов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November