UTAX солиқ маслаҳатчилари ташкилоти 15 йиллигини нишонлади
Business
−
18:27 532 2 minutes
Кеча, 23 сентябрь куни UTAX солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ўзининг 15 йиллик юбилейини нишонлади. Бу сана компания учун босиб ўтилган йўлни сарҳисоб қилиш, жамоа меҳнатини эътироф этиш ва ҳамкорлар ишончи учун миннатдорлик билдириш имконияти бўлди.
%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F(2).jpg)
“UNITED TAX ADVISORS” МЧЖ 2011 йил 1 июлда рўйхатдан ўтган. Ўтган 15 йил давомида UTAX тадбиркорлар ва компанияларга солиқ масалаларида амалий ечимлар тақдим этиб келмоқда.
(2).jpg)
Бу даврда қонунчилик ҳам, бизнес юритиш шароитлари ҳам ўзгарди. Компаниянинг ёндашуви эса бир тамойилга таянади: мижозга масалани ҳал қилишда ёрдам бериш билан бирга, унинг хабардор ва асосли қарор қабул қилишига кўмаклашиш.
UTAX солиқ масаласига фақат ҳисобот ёки текширув доирасида қарамайди. Солиқ хавфларини вақтида аниқлаш, уларни камайтириш ва бизнес фаолияти барқарорлигини таъминлаш компания хизматларининг муҳим қисмидир.
Бугун UTAX жамоасида 50 дан ортиқ мутахассис фаолият юритади. Улар орасида солиқ ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга экспертлар бор.
(1).jpg)
Компания тадбиркорларга солиқ маслаҳати, экспресс-аудит, солиқ аудити, солиқ низолари бўйича ёрдам, солиқ юкини қонуний оптималлаштириш ва комплекс солиқ ҳамроҳлиги хизматларини кўрсатади. Ҳар бир масалада мижоз фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ўрганилиб, амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.
.jpg)
15 йиллик фаолияти давомида UTAX 1 200 дан ортиқ мижоз билан ишлаган, 100 дан зиёд йирик лойиҳаларда иштирок этган ҳамда 1 000 дан ортиқ семинар ва учрашувлар ўтказган.
Компания маълумотларига кўра, мижозлар билан ишлаш жараёнида ҳимояланган солиқ хавфлари ҳажми 3,5 триллион сўмни ташкил этади.
.jpg)
UTAX’нинг 15 йиллик тарихи – жамоа меҳнати, ҳамкорлар ишончи ва мижозлар билан бирга босиб ўтилган йўл тарихидир. Компания келгусида ҳам бизнесга солиқ масалаларида ишончли ва профессионал ҳамкор бўлишни мақсад қилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
All