Ўрта Чирчиқ тумани “қизил” ҳудудга айланди

Local

image

Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўрта Чирчиқ тумани 20 июнь ҳолатига “қизил” ҳудуд, деб белгиланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги вино заводида ишловчи 5 нафар ўртачирчиқлик фуқарода инфекция аниқлангани боис, ҳозирда уларнинг хонадонлари қатъий назоратга олинган. Шунингдек, улар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кузатув остида бўлиб турибди.

Бундан ташқари, Ўрта Чирчиқдаги 4 та ички кўчалар карантинга ёпилди. Ушбу кўчаларда ҳаракатланиш тақиқланди.

Бундан ташқари, йўл ёқалари ва кўзга кўринарли жойларга “қизил” ҳудуд» белгилари ўрнатилди.

“Хавотирга ўрин йўқ. Барча эҳтиёт чоралари кўрилган. Туманда дезинфекция ишлари доимий олиб борилмоқда.

Ўз уйимиз - энг хавфсиз ҳудуд. Зарурат бўлмаган тақдирда ташқарига чиқманг. Карантин талаблари ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг!”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Rate Count

118

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends