Украина яна авиакомпанияларни Россия осмонида учишдан огоҳлантирди
World
−
10:10 1009 2 minutes
Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихий халқаро авиакомпанияларни Россия ҳаво ҳудуди устидан парвоз қилмасликка чақирди. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” хабар берди.
Украина томони Россия осмони фуқаролик авиацияси учун хавфли эканини таъкидлаб, авиакомпанияларни Россия ҳудуди устидан парвозларни қисқартириш ёки бутунлай тўхтатишга чақирган. Киев сентябрь ойи бошида ҳам шунга ўхшаш мурожаат билан чиққан эди.
“Россия осмонидан эҳтиёт бўлишга чақириғимизни такрорлаймиз, чунки у ҳақиқатан ҳам хавфсиз эмас. Россия ўзини мутлақо масъулиятсиз тутмоқда”, деган Тихий.
Унинг сўзларига кўра, давом этаётган урушда Россия ва Украина томонидан дрон ва ракеталардан мунтазам фойдаланилаётганига қарамай, Москва ўз ҳаво ҳудудини ёпмаяпти. Украина эса авиакомпанияларни парвозлар билан боғлиқ хавфлардан огоҳлантиришни ўз зиммасига олган.
Шунингдек, Тихий аввалги мурожаатдан сўнг Россия осмонидаги фаоллик камайганини ҳам маълум қилган. Унинг айтишича, Украина Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига қилган мурожаати аъзо давлатлар ва авиакомпанияларга етиб борган.
“Бу чақириққа қулоқ тутиш ва Россия осмонидаги ҳар қандай фаолиятни қисқартириш ёки бутунлай тўхтатиш уларнинг масъулиятидир”, деган Украина ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ҳаво ҳудудини фуқаролик авиацияси учун “бутунлай хавфли” бўлиб бораётганини айтган эди. У авиакомпаниялар ва суғурта компанияларини, айниқса Москва, Санкт-Петербург ва бошқа йирик шаҳарлардаги аэропортларга парвоз қилиш хавфидан огоҳлантирган. Зеленский Россия осмонида дронлар бўлишини, авиакомпаниялар эса буни ҳисобга олиши кераклигини билдирган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September