Украина Россиянинг Қора денгиз бўйидаги курортига ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор (видео)
World
−
03 August 7722 1 minute
Россиянинг Қора денгиз соҳилидаги Геленджик курорт ҳудудига Украина дронлари ҳужуми оқибатида 4 киши, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлди. Ҳодисада яна 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси ҳокимияти хабар қилди.
Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьевнинг айтишича, ҳужум Геленджик яқинидаги Архипо-Осиповка қишлоғидаги фуқаролик инфратузилмасига қаратилган бўлиб, содир бўлган воқеани у “фожиа” деб атаган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, дрон бўлакларининг тушиши натижасида қурбонлар сони 4 нафарга етган. Яна 10 киши турли даражада жароҳат олган.
Губернатор топшириғи билан воқеа жойига офатлар тиббиёти бўйича ихтисослашган мутахассислар гуруҳи юборилган. Икки нафар катта ёшли фуқаро ва бир бола шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, мустақил равишда тасдиқланмаган видеоларда дрон соҳил ҳудудига келиб урилгани ва шундан сўнг кучли портлаш содир бўлгани акс этган.
Украина томони ҳозирча мазкур ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган. Украина ҳам, Россия ҳам фуқароларни атайлаб нишонга олмаслигини таъкидлаб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россиянинг Белгород шаҳридаги дронлар ишлаб чиқиладиган университетга зарба берганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November