Украина хавфсизлик хизмати генерали жосусликда айбланди
World
−
14 April 2020 9915 1 minute
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) ўз ходимини давлатга хиёнат қилганликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда ташкилотнинг Facebook'даги саҳифасида хабар берилди.
Генерал-майор Валерий Шайтанов Россия махсус хизматларида ишлаганликда ва террорчилик ҳаракатларини содир этганликда гумон қилинмоқда. УХХ унинг айбдорлигини исботловчи музокаралар аудиоёзувини эълон қилган.
“УХХ генерал-майор Шайтанов Россия Федерацияси ФХХ агенти эканлиги тўғрисида етарли далилларни тўплади”, дейилади ташкилот саҳифасида.
Шайтановга нисбатан хиёнат ва Украина Жиноят кодексининг террорчилик ҳаракати моддалари бўйича айблов эълон қилинган.
Live
All