Украина Қуролли кучлари Қрим кўпригига зарба берди
World
−
09:02 2413 2 minutes
Украина Қуролли кучлари бугун, 17 ноябрга ўтар кечаси Қрим кўпригига яна ҳужум қилди. Ҳодиса ортидан Қрим ва Россиянинг Краснодар ўлкасида ракета хавфи эълон қилиниб, кўприкда автомобиллар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Қрим раҳбари Сергей Аксёнов ҳужум ҳақида “Макс” мессенжеридаги саҳифасида маълум қилган. У аҳоли ва яриморолга келган меҳмонларни кўприк томон йўл олмасликка, сафарларини режалаштиришда жорий чекловларни ҳисобга олишга чақирган.
“Душман Қрим кўпригига зарба берди. Шу муносабат билан транспорт ҳаракати тахминан куннинг ўрталаригача чекланади”, деб ёзган у.
Аксёнов ҳужум оқибатида жабрланганлар бор-йўқлигини маълум қилмаган. Унинг айтишича, вазият бўйича қўшимча ахборот берилади.
Қрим кўпригига бир кун аввал, кеча, 16 ноябрь куни эрталаб ҳам ҳужум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Ҳужумдан кейин кўприкдаги ҳаракат 16 соатдан ортиқ вақтга тўхтатилган. Оқибатда Қрим ва Севастополь йўналишидаги тўртта “Таврия” йўловчи поезди кечиккан.
Аввалги ҳужумдан кейин Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар давом эттирилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Белгород вилоятидаги Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилган эди. Оқибатда бир оиланинг уч аъзоси – эркак, унинг рафиқаси ва 24 ёшли қизи ҳалок бўлган.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November