Украина дронлари Калининградга кетаётган кемага ҳужум қилди

World

−

image

Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко Финляндия кўрфазининг нейтрал сувларида Украина дронлари Калининградга йўл олган юк кемасига ҳужум қилганини маълум қилди. Ҳодиса Россия чегарасидан тахминан олти километр узоқликда содир бўлган. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужумда иккита Украина дрони иштирок этган. Ҳодисадан сўнг кема экипажи эвакуация қилинган. Ҳозирда ҳужум оқибатлари ўрганилмоқда.

Шунингдек, 21 ноябрь кечасидан буён Ленинград вилоятида Украина дронлари ҳужуми хавфи сабаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, минтақа осмонида 80 та дрон уриб туширилган.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан бошқа расмий маълумотлар эълон қилинмаган. Кемага етказилган зарар миқдори ва ҳужумнинг аниқ оқибатлари ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 ноябрь кечқурун ва бугун, 21 ноябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг бир қатор ҳудудларига ҳаво ҳужумларини амалга оширганлиги ҳақида хабар берилган эди. Кривой Рогдаги зарбалар оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 58 киши жароҳатланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends