Учтепада 15 ёшли ўсмир иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Local

image

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш пиёданинг ҳам ҳайдовчининг ҳам бурчидир. Вояга етмаган ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари бошқарувининг берилиши турли кўнгилсизликларни келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий ахборот каналининг маълум қилишича, бугун, 21 октябрь куни соат 5:00 атрофида пойтахтнинг Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа йўлида 15 ёшли А. Аҳлиддин қариндошига тегишли Маtiz русумли автомашинада ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотади ҳамда кўча юзидаги электр узатиш линиясига бориб урилади. 

Натижада А. Аҳлиддин енгил жароҳат билан шифохонага ётқизилган. Автомобиль жиддий шикастланган. 
 


Rate Count

118

Rating

3

Rate this article

Share with your friends