Учта вилоятда Тергов бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди
Local
−
10 December 2020 10202 1 minute
Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тергов департаменти тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Оқил Ҳасанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Шоҳруҳ Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Гулистон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Зоҳиджон Қаюмов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August