Учта ҳудудда жами 4,5 млрд сўмлик электр ўмарилди

Crime

image

Тошкент ва Наманган вилоятларида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 4,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, энг йирик ҳолат Бекобод туманида қайд этилган бўлиб, унда “M.O.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.С. “Янги Ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги ва “T.A.” деҳқон хўжалиги раҳбари Т.А. “Хос” МФЙ ҳудудидаги ер майдонларида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаган. Оқибатда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Нурафшон шаҳрида эса “T.Y.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар 37 та кўп қаватли уйдаги лифт, насос ва ёритгичларни электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Пискент туманида фуқаро И.К. “Зоминовул” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келган. Оқибатда электр таъминоти корхонасига 425,1 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фуқаролар Х.Ш. ва А.А. “Яндама” МФЙ ҳудудидаги дала шийпонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланган. Улар 282,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Нурота туманида эса фуқаро Д.Т. “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 143,5 млн сўмлик электр энергиясини ўмарган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends