Уч университетда масофавий ўқитиш жорий этилади

Local

image

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. Бу ҳақда Telegram`даги расмий ахборотлар эълон қилиб  борилувчи каналда хабар берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

– масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;

– дастурий-аппарат комплекси яратилади;

– тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.

Аввалроқ, кейинги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом эттирилиши режалаштирилгани маълум қилинган эди.


Rate Count

252

Rating

3

Rate this article

Share with your friends