Янги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом этадими?
Жамият
−
05 Июнь 2020
16336Кейинги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом эттирилиши режалаштирилган. Бу тўғрисидаги Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, 2020/2021 йилги ўқув мавсумида онлайн дарсларни давом эттириш ва такомиллаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳада айтилишича, онлайн мактабни давом эттириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан берилган. Вазирлар маҳкамаси томонидан ушбу таклифга розилик берилган. Янги ўқув йили учун видеодарсларни тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг августидан бошланади.
"online-maktab" лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасининг тизимни рақамлаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15