Тўйларга рухсат берилди. Аммо маълум чекловлар бор
Local
−
13 August 2020 22106 1 minute
Ўзбекистонда 30 кишилик тўйлар ўтказишга яна рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимлар санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.
Бунда ушбу тадбирлар фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар иштирокида ўтказилади.
Live
All