Туркияда ўзбекистонлик шифокор ёрдамчиси тўсатдан вафот этди
Local
−
04 August 6706 1 minute
Туркиянинг Бурса вилоятида яна бир ўзбекистонлик – 36 яшар Ойбек Ниёзов тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.
Қайд этилишича, Бурса вилоятининг Инегўл тумани давлат шифохонасида паллиатив ёрдам бўлимида шахсий бемор парваришчиси ўлароқ фаолият юритиб келган.
2 августдан 3 августга ўтар кечаси соат 03:00 атрофида Ойбек Ниёзовнинг аҳволи ёмонлашиб, ерга йиқилган.
Ҳамширалар ва шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, Ниёзовнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Унинг жасади ўлим сабабини аниқлаш учун Бурса Суд-тиббиёт экспертизаси институтига юборилган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Live
All