Туркияда соҳилдан яна мина топилди
World
−
28 March 2022 11047 1 minute
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Қора денгизнинг мамлакат қирғоқларида мина топилганини маълум қилди.
“Болгария билан чегарага яқин Игнеада аҳоли пункти соҳилида денгиз минаси топилди”, дейилади Мудофаа вазирлиги бугун, 28 март куни берган баёнотида.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, минани зарарсизлантириш учун ҳодиса содир бўлган ҳудудга ҳарбий-денгиз кучларининг махсус бўлинмаси (SAS) юборилган.
Аввалроқ Босфор бўғозидан минага ўхшаш объект топилгани хабар қилинганди. Бунинг ортидан бўғозда кемалар ҳаракати тўхтатилган.
Live
All