Туркияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Local

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрига иш излаб бориб, қийин ижтимоий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, Бош консулхона фуқаронинг мурожаатини ижобий ҳал этиб, Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашган. Унинг қайтиши учун авиачипта харажатлари эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги томонидан қоплаб берилган.

Шунингдек, Бош консулхона хорижга ишлаш мақсадида бораётган фуқароларни барча ҳужжатлари қонуний тартибда расмийлаштирилишига, текширилмаган ва шубҳали таклифларга ишонмасликка чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди.

Эъзоза Олимова


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends