Туркияда автобус ҳалокатида 6 киши ҳалок бўлди

World

image

Туркиянинг Кастамону шаҳрида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Turkiye” газетаси ва IHA ахборот агентлиги хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса Алатарла қишлоғи яқинида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси қор туфайли бошқарувни йўқотган.

Воқеа жойига кўплаб жандармерия, ўт ўчириш бригадаси ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилган. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

NTV хабарига кўра, автобус “Türkay Turizm” ширкатига тегишли.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends