Туркия Россияга қарши санкция киритадими?

World

image

Туркия Россияга қарши санкциялар киритиш тарафдори эмас, Анқара дипломатия тарафида. Бу ҳақда Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Донмез маълум қилди. 

“Президентимиз (Ражаб Тойиб Эрдўған) ҳам айтди. Биз санкциялар киритиш (Россияга қарши) тарафдори бўлишни истамаймиз. Савдо муносабатларимиз яхши. Биз масалани дипломатия йўли билан ҳал қилиш тарафдори эканимизни айтдик”, деган Донмез. 

Донмез, шунингдек, Анқара Россияга қарши санкциялар Россия газининг мамлакатга етказиб берилишига таъсир қилмаслигини кутаётганини айтган. 

“Бу бизга таъсир қилмайди, деб ўйлаймиз. Бундай суҳбат бўлмади. Биз тез-тез мулоқот қиламиз. Туркияда табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммо йўқ”, деган вазир. 

Аввалроқ, Эрдўған Украинани Туркиянинг дўсти ва қўшниси деб атаб, Анқара минтақадаги агрессив қадамларни қабул қилмаслигини таъкидлаганди.  

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршиликларда “оловга бензин сепиш” хато бўлади.


Tags

Rate Count

491

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends