Эрдўған яна Путинга қарши гапирди
Олам
−
11 Март 2022
40975Инсоният ҳали замонамизнинг глобал муаммоларини ҳал қила олмади. Уруш, терроризм, очлик, қашшоқлик ва иқлим ўзгариши халқаро ҳамжамиятнинг кун тартибида қолмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анталияда ўтаётган иккинчи дипломатик форумда сўз очди.
Унинг қайд этишича, бугунги кунда халқаро ташкилотларга ишонч минимал даражага тушиб кетган.
Давлат раҳбари 2014 йилдан то шу кунгача Европага етиб олишга уриниб, 25 минг нафаргача одам Ўрта ер денгизи сувларида чўкиб кетганини таъкидлади.
“Биз 800 миллионга яқин одам оч қолган дунёда яшаяпмиз. Бундай вазиятда барқарорликни таъминлаб бўлмайди”, дейди Эрдўған.
Туркия давлат раҳбари яна Қора денгиз минтақасида кескинлик кучайганига эътибор қаратди. У яна аввал айтган гапларини таъкидлаб, Россияга қарши фикр билдирди. Эрдўғаннинг фикрича, Россия Қрим ноҳақ аннексия қилган.
“Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бир кун аввал Анталияда бошлангани форум кўзланган мақсадга яқинлашаётганини тасдиқлайди. Агар халқаро ҳамжамият ва Ғарб 2014 йилда Қримнинг ноҳақ аннексия қилинишига қарши бирлашган ҳолда ҳаракат қилганда эди, бугун манзара бутунлай бошқача бўларди”, дейди Эрдўған.
Туркия Президенти Ғарб Украинани адолатли курашда ёлғиз қолдирганини таъкидлади.
Эрдўған Украинани Туркиянинг дўсти ва қўшниси деб атади ва Анқара минтақадаги агрессив қадамларни қабул қилмаслигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршиликларда “оловга бензин сепиш” хатодир.
“Инсоният урушга эмас, тинчликка интилиши керак. Сиз давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларга олов ёқа олмайсиз. Бу икки томонга ҳам фойда келтирмайди. Биз ақл-идрок ва келишувга, [Россия ва Украина ўртасида] тезроқ ўт очишни тўхтатишга умид қиламиз”, дейди Президент.
Туркия давлати раҳбари яна бир бор замон синовларига дош бера олмайдиган БМТ тизимини ислоҳ қилишга чақирди.
Анталиядаги дипломатик форум
“Дипломатияни қайта қуриш” шиори остидаги форум 11-13 март кунлари Анталиянинг Белек курорт шаҳрида бўлиб ўтади. Форумда иштирок этиш учун Туркиянинг “сайёҳлик пойтахти”га 2500 дан ортиқ меҳмон етиб келди, яна 10 000 нафари онлайн мунозараларда иштирок этади.
Анталиядаги Дипломатик форумда 17 давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 80 вазирлар, 39 халқаро ташкилот делегациялари иштирок этмоқда.
Форум иштирокчилари уч кун давомида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги кўплаб долзарб масалалар, жумладан, энергия хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва миграция масалалари юзасидан фикр алмашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь