Туркия Мармар денгизини шилимшиқдан тозалашни бошлади

World

image

Туркия Мармар денгизини шилимшиқ суюқликдан тозалаш учун кенг кўламли ишларни бошлади. Келажакда расмий Анқара уни қўриқланадиган ҳудуд деб эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.  

Мармар денгизи сувларига шилимшиқларнинг “ҳужуми” натижасида нафақат денгиз флора ва фаунаси, балки балиқ овлаш соҳаси ҳам таҳдид остида қолган. Шилимшиқ суюқлик қайиқ моторларига чирмашиб, тармоқларга зарар етказган.

Туркия Атроф-муҳит вазири Мурат Курум Мармар денгизини қўриқланадиган ҳудуд, деб эълон қилиш режалаштирилгани ҳақида маълум қилган. Унга кўра, Туркия энди чиқинди сувларни жуда синчковлик билан фильтрлайди ва сув майдонидаги азот миқдорини 40 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, 25 та қайиқ денгиз сатҳини тозалаш ва тўсиқлар ўрнатиш билан шуғулланмоқда. Шунингдек, 18 та бошқа қайиқ шилимшиқ тарқалишининг олдини олиш учун иш олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни Мармар денгизининг Туркиянинг энг йирик мегаполиси Истанбул билан туташ қисмини шилимшиқ суюқлик қоплагани маълум бўлганди.  

Шундан сўнг, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Мармар денгизидаги шилимшиқ суюқлик муаммосини ҳал қилишга ваъда берганди. 


Rate Count

101

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic