Турк лираси рекорд даражада қадрсизланди

World

−

image

Бугун, 18 июль куни турк валютаси доллар ва еврога нисбатан қийматини йўқотиб, тарихий энг паст кўрсаткични янгилашда давом этди. 

Савдо маълумотларига кўра, турк лираси 1 доллар учун 26,95 лирадан, 1 евро эса 30,31 лирадан сотилмоқда. 

Туркия валютаси кеча, 17 июль куни ғалла савдоси тўхтатилиши ҳақидаги хабарлар фонида жиддий қадрсизлана бошлади. 17 июль куни 1 доллар 26,31 лирага тенг эди. 

Аввалроқ Туркия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан 15 фоизга ошириб, қаттиқроқ пул-кредит сиёсатини олиб бориш ва инфляцияни жиловлашга ваъда берган эди. Бироқ бундан кейин турк лираси сезиларли даражада қадрини йўқотди ва 1 доллар учун 26 лира даражасида савдо қила бошлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends